Кудичини: "Омадсиз ўйинлар - Куртуа ўсишининг бир қисми"
19 апр 2016 11:35
Новости
Кудичини: "Омадсиз ўйинлар - Куртуа ўсишининг бир қисми"
"Челси" собиқ посбони Карло Кудичини "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг, кўклар дарвозабони Тибо Куртуани қўллаб-қувватлади.
Куртуа учрашувнинг 78-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
"Тибо - жуда иқтидорли посбон, аммо ҳали ёш. Ҳа, у жорий мавсумни яхшироқ ўтказиши мумкин эди, лекин омадсиз баҳслар - Куртуа ўсишининг бир қисми. Бутун жамоа учун мавсум муваффақиятсиз ўтса, ҳеч ким танқиддан қутилиб қола олмайди.
Куртуа олдинроқ Бельгия терма жамоаси ҳимоячиларини "Челси"никидан яхшироқ деб айтган эди. Посбон қўли билан ҳимоячиларни кўрсатмаслиги керак, чунки бундан сўнг одамлар ўша дарвозабонни қўли билан кўрсатишни бошлайди" - дейди Кудичини.
Комментарии