Кучли бешлик чемпионатлари старт олмоқда. Учрашувларни қайси телеканал кўрсатади?
12 авг 2024 12:09
Новости
Кучли бешлик чемпионатлари старт олмоқда. Учрашувларни қайси телеканал кўрсатади?
Кўпчилик ўқувчиларни кучли чемпионатларнинг Ўзбекистондаги трансляцияси масаласи қизиқтирмоқда.
Хўш, кучли чемпионатлар трансляцияси Ўзбекистонда қайсидир телеканал орқали намойиш этиладими? Жавоб: Йўқ.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда ҳеч бир ўзбек телеканали на АПЛ, на Ла Лига, на бошқа чемпионат трансляция ҳуқуқини харид қилган.
Бугунги кунда барча чемпионатларни "Setanta Sports" спорт платформаси орқали кузатиб бориш имконига эгасиз. Платформа янги мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигаси, Англия Премьер-лигаси, Ла Лига, А Серия, Бундеслига, Лига 1 ва Саудия Арабистони Про Лигаси учрашувларини жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган.
Чемпионатлар старт олиш санаси:
Ла Лига – 15 август
Лига 1 – 16 август
АПЛ – 16 август
А Серия – 17 август
Бундеслига – 23 август
Эслатиб ўтамиз, бу хабар трансляциялар бўйича якуний хулосани англатмайди. Агар ушбу масала бўйича қандайдир янгилик бўлса, бу ҳақда сизга биринчилардан бўлиб маълумот етказишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии