Кроос: "Озил Германия терма жамоасига фойда келтиришдан кўра кўпроқ аҳмоқлик қилган"
16 авг 2018 15:35
Новости
Кроос: "Озил Германия терма жамоасига фойда келтиришдан кўра кўпроқ аҳмоқлик қилган"
"Реал" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос хавбек Месут Озилнинг халқаро фаолиятини якунлаши ҳақида қарорига фикр билдирди.
"Озил терма жамоага муносиб футболчи эди. Месут билан узоқ вақт бирга ўйнаганман ва у яхши йигит эканлигини биламан. У терма жамоадаги фаолиятини якунлаб, нотўғри иш қилди. Озил сўнгги вақтларда фойда келтиришдан кўра кўпроқ аҳмоқликларга қўл урди. У терма жамоа ва Немис футбол иттифоқида ирқчилик йўқлигини яхши билади деб ўйлайман" - дейди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018дан олдин Озил Туркия президенти Ражаб Эрдўғон билан тушган сурати туфайли танқидларга учраган эди.
Озил 2009 йилдан бери Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 29 ёшли футболчи миллий жамоада 92та ўйин ўтказиб, 23та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон
Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади
Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"
Комментарии