Кристиан Эриксен Евро-2020дан кейин илк бор Дания терма жамоасидан чақирув олди
15 мар 2022 18:24
Новости
Кристиан Эриксен Евро-2020дан кейин илк бор Дания терма жамоасидан чақирув олди
"Брентфорд" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Дания терма жамоасидан чақирув олди.
Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда. 30 ёшли футболчи Нидерландия (26 март) ва Сербия (29 март)га қарши ўртоқлик ўйинларига жалб қилинди.
Эриксеннинг 2021 йилнинг 12 июнида Финляндия (0:1)га қарши Евро-2020 гуруҳ босқич илк турининг биринчи таймида юраги тўхтаб қолган эди. Футболчи шифохонага етказилган, у ерда операция қилинган ва унга дефибриллятор қўйилганди.
Данияликнинг "Брентфорд" билан шартномаси жорий йилнинг январь сўнггига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи янги жамоаси таркибида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии