Кристенсеннинг маоши "Челси"даги янги шартнома бўйича ҳафтасига 120 минг фунтгача ўсади
22 сен 2021 07:53
Новости
Кристенсеннинг маоши "Челси"даги янги шартнома бўйича ҳафтасига 120 минг фунтгача ўсади
Ҳимоячи Андреас Кристенсен Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти билан муваффақиятли музокаралар ўтказди.
Даниялик ўйинчига бир мавсумга узайтириш банди билан 2025 йилга қадар шартнома таклиф қилинган. Шунингдек, унинг маоши ҳафтасига 120 минг фунтгача ўсади.
Битим ҳақида тез орада расмий маълумот берилади. Кристенсеннинг "кўклар" билан тузган амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
25 ёшли футболчи Лондон жамоасида 2015 йилнинг июлидан бери ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии