"Кристал Пэлас" ҳужумчисининг қулоғига 25 та чок тушди
02 мар 11:25
Новости
"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Жан-Филипп Матетанинг қулоғига 25 та чок тушди. Ҳужумчи Англия кубогидан ўрин олган "Миллуолл" клубига қарши ўйинда рақиб даврозабони билан тўқнашиб кетганди. Дарвозабон 7-дақиқада тўпга чиқаман деб оёғи билан тўғри Матетанинг бошига зарба берганди. Посбонга тўғридан тўғри қизил карточка берилди. Матета эса майдонни кислород ниқоби билан замбилда тарк этди.
"Кристал Пэлас"нинг хабар беришича, Матетанинг қулоғи тикилиб, унга 25 та чок тушган. Ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии