RU

Последние новости

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  2 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  10 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман" Новости

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман"

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финалида учраган мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

Португалияликлар Марокашга мағлуб (0:1) бўлиб, турнирни тарк этишди.

"Португалия учун жаҳон чемпионатини ютиб бериш фаолиятимдаги энг асосий орзуим эди. Кўплаб совринларни қўлга киритдим, Португали билан олганларим ҳам бор. Аммо мамлакатимиз номини энг катта мақсадим билан боғлай олмадим.

Бу учун курашдим. 16 йил давомида 5 марта жаҳон чемпионатида иштирок этдим, буюк футболчилар билан бирга тўп тепдим. Боримни бердим. Ҳеч қачон орзуимдан воз кечмаганман.

Афсуски мақсадга эриша олмадим. Шунчаки билишингизни хоҳлайман: Кўплаб гаплар айтилди, ёзилди, провокациялар бўлди, аммо Португалияга бўлган содиқлигим бир сонияга ҳам ўзгаргани йўқ.

Мен жамоа учун курашганлардан бири эдим. Ҳеч қачон терма жамоа ва мамлакатимдан воз кечмайман.

Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Раҳмат Португалия. Раҳмат Қатар. Энди вақт маслаҳатчига айланиб, ҳаммага тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беришини кутиш керак" - деб ёзди 37 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика