RU

Последние новости

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  31 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  32 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  9 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

Криштиану Роналду: "Уйга қайтганимдан хурсандман" Новости

Криштиану Роналду: "Уйга қайтганимдан хурсандман"

"Манчестер Юнайтед"га ўтган Криштиану Роналду клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Криштиану, яна бир бор "Манчестер Юнайтед" футболчиси эканлигингизни ҳис қилиш қандай бўлмоқда?
- Биласиз, бу клуб билан фантастик тарихим бор. Бу ерга 18 ёшимда келганман ва 12 йилдан сўнг қайтишдан хурсандман. Жамоа таркибидаги илк ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман.

- Клубга қайтишингизда Сер Алекснинг ўрни қандай бўлди?
- 18 ёшимда бу ерда келишимга айнан Сер Алекс сабаби бўлганди. Сер Алекс - футболдаги отам. У менга кўп ёрдам берган ва фикримча қайтишимга асосий сабабчи ҳам айнан у.

Орамиздаги муносабатлар аъло даражада, доимо гаплашиб турамиз, у ёқимли инсон. Уни ростдан ҳам яхши кўраман. Бу ерга келганим айнан унинг шарофати.

- Ҳаётингиз ва фаолиятингиздаги айнан шу қисмига келиб бу ерга қайтганингизнинг сабаби нима?
- Менимча ушбу қарорга келиш учун айни фурсат эди. Бу трансфер менга керак эди. "Ювентус"дан МЮга келдим - бу китобнинг янги боби. Жуда хурсандман, тарихда ўз изимизни қолдириб, жамоага совринлар ютишида ёрдам бермоқчиман.

- "Юнайтед" мухлисларига қандай айтар гапларингиз бор.
- Мухлислар - футболдаги асосий фактор. Энди ўтган йилги каби стадионлар бўм-бўш бўлмайди. Мухлислар - муваффақият калити. "Манчестер Юнайтед" мухлисларини яхши биламан, улар ўзгача.

Улар ҳали ҳамон мен ҳақимда қўшиқлар куйлашини биламан, бу эса мени янада бахтлироқ қилади. Уларнинг олдидаги мажбуриятим эса - майдонда яхши ҳаракат қилиб, қўлимдан келганча голлар уриб, жамоага ёрдамимни аямаслик. Умид қиламанки, мухлислар буни тезда кўришни бошлашади.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика