Криштиану Роналду: «Мессининг ўйинларини кўриш ёқади. У юлдуз»
02 июн 2017 07:33
Новости
Криштиану Роналду: «Мессининг ўйинларини кўриш ёқади. У юлдуз»
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини мақтади.
«Албатта, менга Месси ёқади. Барча яхши футболчиларнинг ҳаракатларини кўришни ёқтираман, у мана шундайлар сирасига киради. У юлдуз. Унинг ўйинларини кўриш ёқади.
Менга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган инсонни қандай қилиб ёқтирмаслигим мумкин? Мессидан мен ҳақимда сўрашганида ҳам доим яхши фикрлар билдиради.
Ўртамиздаги муносабат илиқ. Бир биримизни ҳурмат қиламиз. Бизнинг рақобатимиз – ОАВнинг иши, улар ўз бизнесларини юритишлари керак.
Биз Месси билан дўст эмасмиз, аммо ҳамкасбмиз. Сўнгги 10 йилда деярли барча тантанали маросимларда иштирок этдик, ўртамиздаги муносабат яхши.
Бирга тушлик қилмаймиз, аммо уни ҳурмат қиламан. У профессионал ҳамкасб, душман эмас», – дейди Роналду.

Похожие новости
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии