"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"
02 июл 2024 19:13
Новости
"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"
Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. 105-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан унумли фойдалана олмади. Лекин, пенальтилар сериясида Роналду ва унинг шериклари ғалабани ўзлариники қилишди. Ўйиндан сўнг бош мураббий Роберто Мартинес терма жамоа сардорини эътироф этди.
"Роналду - ҳаммамиз учун намуна. У ўзининг олтинчи Европа чемпионатини ўтказмоқда ва хоҳиш, ишонч ҳамда жавобгарликни ҳис қилмоқда. У ҳеч кимга ҳеч нимани исботлаши шарт бўлмаган инсон учун ниҳоятда ҳиссиётли.
Ўйинда пенальтини ура олмаганидан кейин у ҳаммадан олдин серияда биринчи бўлиб тепиши кераклигини айтди ва буни амалга оширди. Кийиниш хонасида ҳамма ҳайратда эди. Футбол қийинчиликларни яратади, биз португал футболи билан фахрланамиз", - деди Мартинес.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии