RU

Последние новости

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  60 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  20 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз" Новости

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн Россия билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бошқа терма жамоа ўйини ҳақида танқидларга мен изоҳ бермайман. Россияда яхши жамоа йиғилган. Улар ўз ўйинларини ўзлари топишлари керак. Биз ўзимиз ва ўз ўйинимиз ҳақида қўйғуришимиз лозим. Россиянинг қандай муаммолари борлигига эътибор қаратмаймиз. Бизни жуда қийин ўтадиган баҳс кутиб турибди. Россияга фақат ғалаба керак ва бу нарса ўйинни биз учун янада қийинлаштиради. Танқидларга учраётган жамоа Англиядан очко олди ва кучли Словакияга ютқазганини унутманг.
Кўпчилик бизни Англияга қарши ўйиндаги охирги дақиқаларда мағлубиятга учраганимиз боис тушкун кайфиятда қолишимизни тахмин қилмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Ўша ўйинни чуқур таҳлил қилдик ва ҳаракатларимизга танқидий муносабатда бўлдик. Тўпни назорат қилишда бизда муаммолар учраган. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имкониятга эгамиз. Буни уддаласа бўлади. Эртанги ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъий назар шуни айтишим мумкинки, Уэльс учун Евро-2016 бу охирги бекат эмас. Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизга умид қиламан. Келажакда бу футболчилардан катта натижалар кутса бўлади. Биз Франциядан кетмоқчи эмасмиз. Тўғри, мусобақа олдидан 4 очко кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади, дегандим. Аммо ҳозир барча гуруҳларда турлича сценарий. Шу боис бу нарса бошқа гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлиқ. Бизни олдинда 90 дақиқа давом этадиган кескин курашларга бой тўқнашув кутмоқда.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика