Козак: "Мағлубиятдан кейин футболчилар тунги клубга борганини билганимдан сўнг, терма жамоадан кетдим"
19 окт 2018 12:40
Новости
Козак: "Мағлубиятдан кейин футболчилар тунги клубга борганини билганимдан сўнг, терма жамоадан кетдим"
"Швецияга қарши баҳс тайёргарлигига ҳалақит бермаслик учун изоҳ беришни истамагандим. Чехларга қарши баҳсдан сўнг ухлай олмадим, икки марта ўйинни томоша қилиб, футболчиларга юзландим. Мартин Дубравка, Михал Шулла, Владимир Вайсс, Станислав Лоботка, Милан Шкриньяр, Норберт Дьембер ва Любомир Шатка тунги клубга йўл олишибди.
Нима бўлаётганини тушуниш учун Мартин Шкртел ва Марек Гамшик билан учрашдим. Иккаласи ҳам ҳайрон бўлди. Машғулотдан сўнг, буни тушунишга ҳаракат қилдим. Футболчиларнинг кўзига қараб, нега бундай қилганини сўрадим. Дубравка "Ньюкасл"да оғир дамларни бошидан ўтказаётганини, Вайсс нега борганини билмаслигини айтди. Лоботка эса "Сельта"даги оғир тақвимни баҳона қилиб, дам олишга муҳтожлиги ҳақида гапирди. Шкриньяр ҳам шундай деди, хафсалам пир бўлди. Шатка эса шунчаки дўстлари билан бирга кетганини айтди.
Менда ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутиш ёки футболчиларни терма жамоадан ҳайдаш варианти бор эди, аммо Словакия терма жамоаси келажагини Дубравка, Шкриньяр, Лоботка ва Вайссиз тасаввур қила олмайман. Шу сабабли ўзим кетишга қарор қилдим. Федерация президентига қўнғироқ қилдим, аммо сабабини тушунтирганим йўқ. Бу футболчилар билан Швецияга боришни истамадим" - дейди Козак.
Комментарии