Ковачич МЮга ўтмоқчи эмас
01 авг 2018 17:48
Новости
Ковачич МЮга ўтмоқчи эмас
"Реал" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич "Манчестер Юнайтед"га ўтишга қизиқиш билдирмаяпти.
24 ёшли хавбек кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун мавсумлар оралиғида клубини ўзгартирмоқчи.
МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо уни ўз жамоасида кўрмоқчи, клуб "қаймоқранглилар"га 60 млн. евролик таклиф юборди.
Бироқ хорватияликнинг ўзи "Юнайтед"га ўтмоқчи эмас. Унинг фикрича, МЮ Ковачичнинг услубига мос эмас.
Футболчи яқин вақт ичида "Реал" сафига қайтади ва мавсумолди йиғинларда иштирок этади.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Хулен Лопетеги футболчини жамоада қолишга кўндирмоқчи.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии