Коутиньо "Галатасарой"га ўтишни истамади
07 фев 2023 17:02
Новости
Коутиньо "Галатасарой"га ўтишни истамади
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Галатасарой"га ўтиш таклифини рад этди.
Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.
30 ёшли бразилиялик футболчи Туркия чемпионатида ўйнамоқчи эмас ва Англия Премьерлигасидаги фаолиятини давом эттириш ниятида.
Олдинроқ "Галатасарой" футболчини 2022/23 йилги мавсум охиригача ижарага олмоқчи экани айтилганди.
Коутиньо жорий мавсум "Астон Вилла" учун 20 та ўйинда қатнашди. Transfermarkt портали хавбекни 18 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии