Коутиньо энди "Барселона" либосида ўйнамаслиги мумкин
11 фев 2021 00:58
Новости
Коутиньо энди "Барселона" либосида ўйнамаслиги мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жорий мавсумнинг қолган қисмида "кўк-аноррангли" либосда майдонга чиқмаслиги мумкин.
Бу ҳақда журналист Хави Мигель "Esport3" телеканалининг "Onze" дастури давомида маълумот берди:
"Клубнинг айни пайтдаги энг асосий вазифаси — тежамкорлик. Коутиньонинг шартномасида каталон клубида ўтказган ўйинлари учун "Ливерпуль"га бонус тўланиши тўғрисида банд бор. "Барса" бунинг учун маблағ сарфламоқчи эмас.
Бразилиялик футболчи яна 7 учрашувда майдонга тушса, "Барселона" 5 миллион евро миқдорида бонус тўлашга мажбур бўлади".
Аввалроқ "Барселона"нинг молиявий аҳволи қийинлашгани ва бошқа клублардан 126 млн евро қарзи борлиги ҳақида хаарлар тарқалган эди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии