RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Кўриб кўрмаганга олган муаммоларимиз Новости

Кўриб кўрмаганга олган муаммоларимиз

Ўзбекистон биринчилиги дастлабки давраси бир неча кун олдин ўз ниҳоясига етди.

Бу йил биринчи лига баҳсларида анча қизиқарли учрашувлар кўзга ташланди. Шунинг баробарида кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Афсуски анчадан бери биринчи лигадаги айрим муаммолар ҳозиргача хал этилмаган. Қуйида шулар ҳақида фикр юритамиз.


Биринчи лига баҳслари бу йил анча қизиқарли ўтмоқда.  Элитага чиқиш учун 3та жамоа кескин кураш олиб бормоқда. Андижоннинг “Андижон” жамоаси олий лигага қайтиш имкониятларини пасайтириб юбормоқда. “Бургутлар” биринчи даврани яхши ўтказди деб айта олмаймиз. Клубда бир қатор ўзгаришлар юзага келди. Бош мураббий ўзгарса ҳам жамоанинг ўйини ижобий томонга ўзгармади. Биринчи даврани дуранг билан бошлаган “Андижон” дуранг билан якунлади. Иккинчи даврада Усмон Тошев жамоани ўйинини яхшилашга ҳаракат қилиши керак. Акс ҳолда “бургутлар” олий лигага қайтиш миссиясини бажара олмайди. Чунки уларни олдида 2та жиддий рақиб турибди. Қувасойнинг “Цементчи” ва Термизнинг “Сурхон” жамоалари. Ушбу икки клуб айни дамда “Андижон”дан кўра яхшироқ натижа қайд этишиб кучли учликни банд этиб туришибди.


Бундан ташқари турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси ҳам кўпчилик рақибларга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Бу йил биринчи давранинг ўзидаёқ кутилмаган натижалар қайд этилди. Бир қатор учрашвларда жуда ҳам йирик натижалар кузатилди. Мисол учун Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси 15-турда Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини ўз уйида қабул қилиб жуда ҳам йирик 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бундай йирик ҳисоб биринчи даврада ягоналигича қолмади. Бундан ташқари “Орол” – “Хотира-79” 8:2, “Насаф-2” – “Ғаллаорол” 8:1, “Хоразм” – “Хотира-79” 7:0. Бундай ҳисоблар нимани англатади? Бу шунчаки йирик ҳисобними ёки бўлмасам мағлуб бўлган жамоалар рақиблари олдида шунчалик ожиз қолганми? 


Биринчи лигада деярли 1-2та жамоани шароитини инобатга олмаганда қолган клубларнинг молиявий шароитлари жуда ҳам оғир ахволда. Молиявий томонданми ёки бошқа сабаби борми сафар ўйинларига камида 11 ёки бўлмасам 12 нафар футболчини мураббийлар олиб кетишади. Натижада ўша 11 киши қандай натижа бўлишидан қатъий назар 90 дақиқа тўлиқ ўйнаб беришга мажбур бўлади. Хаттоки жамоалар захира футболчисини ҳам сафар ўйинларига олиб келишмайди. Балки йирик ҳисобдаги мағлубиятларнинг сабаби шундадир? 


Биламизки биринчи лигада кўп нарса талабга жавоб бермайди. Майдонлар бир ахволда, футболчиларнинг кийиниш хонасини умуман гапирмаса ҳам бўлади. Мана шундай шароитда футболчилар сафарда тўп тепишга мажбур бўлишади. Бир неча йилдан бери мана шу муаммолар ҳақида гапириб келинмоқда. Лекин биз уларни кўриб кўрмаганликка олаяпмиз.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика