RU

Последние новости

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  28 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди" Новости

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Корея Республикаси ўртасидаги драматик ўйиндан сўнг, учрашувнинг энг яхши футболчиси, корейслар дарвозабони Жо Хён Ву ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг икки кучли жамоалари ўртасидаги ўйин пенальтилар сериясигача борди ва унда Корея Республикаси ғалаба қозонди. Серияда иккита пенальтини қайтарган Корея Республикаси дарвозабони Жо Хён Ву бу ғалабага ўзига бўлган ишонч сабаб бўлганини айтди.

"Бунинг барчасига ишонч сабаб бўлди. Мураббий жамоага ишонч берди. У ўйиндан олдин ёнимизга келди ва ўз кучимизга ишонишимиз кераклигини таъкидлади. Айнан шу маслаҳатлар ўз самарасини берди. 

Пенальтилар сериясида ўзимга бўлган ишонч ўта юқори эди. Кейинги босқичга чиққанимиздан шунчаки бахтлимиз. 

Ўзига бўлган ишончга машғулотлар орқали эришилади. Биз жуда кўп вақтимизни пенальтилар сериясига тайёрланишга сарфладик. Сериядаги муваффақиятли ҳаракатларимда термамизнинг дарвозабонлар бўйича мураббийининг ҳиссаси катта. У ёнимга келди ва "Ўзингга ишон. Қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, бу ишни ишонч билан бажар", деди. Мен айнан шундай қилдим. Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди", -дейди Жо Хён Ву.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги чорак финалида Австралияга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика