RU

Последние новости

09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  4 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  14 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  56 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  4 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб" Новости

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб"

Корея Республикаси U-20 терма жамоаси бош мураббийи Йонг Жун Ким U-20 Осиё Кубоги ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эртанги рақибингиз Ўзбекистонга қарши қандай тайергарлик кўряпсизлар?

- Ҳар бир учрашув биз учун қийин ўтмоқда. Эртага мезбон билан ўйин ўтказамиз. Мухлисларга тўла стадионда ўйнаш ажойиб, эртанги учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Хитойга қарши қийин учрашув ўтказдингиз. Футболчиларнинг учрашувгача тикланиши бўйича хавотирланмаяпсизми?

- Биз Ўзбекистон терма жамоасидан бир кун кейин ўйнадик. Балки шу сабаб муаммолар бўлиши мункин, лекин биз  иложи борича самарали тикланишга ҳаракат қилдик. Мен эртанги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдаман ва қолган жиҳатлар бизга халал бера олмайди.

- Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик баҳсида қатнашдингиз. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ўтган йили Ўзбекистон билан ўйнаганмиз ва улар жуда кучли жамоа,. Улар Осиёда энг кучлиларидан бири деб бемалол айта оламан.  Бизнинг жамоа ҳам ўтган йилги ўйинларга қараганда анча катта ўсишга эришди ва ўйлайманки, эртага чиройли ўйин кўрсатамиз.

- Мусобақа бошида рақиблар осон эди. Хитой терма жамоасига қарши эса қийин учрашув ўтказдингиз. Шу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Бир нечта ўйинчимиз турнир бошиданоқ босқичма-босқич ўйинларини яхшилаб бормоқда, лекин баъзи бир ўйинчилар жароҳат олмоқда. Умид қиламанки, турнир сўнгига қадар ўйинчилар ўзининг энг яхши спорт формасига чиқиб олишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика