RU

Последние новости

19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  0 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак" Новости

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак"

"Тоттенхэм" устози Антонио Конте яна бир бор трансферларга мухтожлигини айтди.

- Бернардески ва Кулусевски "Лидс" билан ўйин натижасини ҳал қилишди. Улар бир йил олдин айнан шу мақсадда жамоага олиб келинганди. Жамоада энди улар ўз ролини топиб олишмоқда. Январь ойида "Тоттенхэм" қандай трансферларни режалаштирмоқда?

- Барчангиз яхши биласизки, совринлар учун курашишга, рақобатбардош бўлишга, соврин ютишга юқори даражали футболчилар керак. "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" каби жамоалар бунга мисол бўла олади. Улар ростдан ҳам кучли жамоалар. Уларнинг таркиби юқори даражали футболчилардан тузилган.

Бир йил олдин биз 7-ўрин сабабли Конференциялар лигасида ўйнадик. Вақт керак. Сабр қилиб, трансферлар амалга ошириб, таркибни кучайтириб, сифатни кўтариш керак. Бугун биз Кулусевски ва Ришарлисон ўртасидаги тафовутни кўрдик.

Мураббий сифатида мен учун улар билан ишлаш муҳим. Родригонинг ўсиши ёки Хейбьергнинг яхшиланишини кўрасизми ёки йўқ, билмайман. Бироқ мен жамоада катта ривожланиш борлигини кўриб турибман. Футболчиларнинг даражасини ошириш учун вақт талаб қилинади. Биз Премьер-лига деб номланган катта рақобатга эга лигада совринли ўрини олмоқчимиз. Бунда футболчининг сифати жуда муҳим, - деди Конте.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика