Конте: “Санчес “Интер”да тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ”
02 июл 2020 09:22
Новости
Конте: “Санчес “Интер”да тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ”
“Интер” устози Антонио Конте “Брешия”га қарши баҳсдан сўнг (6:0) фикрлари билан бўлишди.
“Жамоам ўйинидан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Энг катта плюс шундаки, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Алексис Санчес? У тасодифан “Интер”да пайдо бўлиб қолгани йўқ. Санчес яхши жисмоний ҳолатига эга бўлиб бормоқда. У Англияда ҳурмат қилингандаги каби футболчи бўлишни хоҳламоқда. Алексис тўғри йўлда. У жуда яхши ўйин ўтказди”, — дейди Конте.
Санчес “Брешия”га қарши баҳсда 1 та гол уриб, 2 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии