RU

Последние новости

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  29 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди! Новости

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди!

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бор дардини тўкди.

"Кучли, рақобатбардош жамоа бўлишни, доимо ғолиблик учун курашишни истасангиз, асосийси юракда, кўзда олов бўлиши керак. Ҳар сонияда майдонда олов сочиш керак. Ҳар сонияда!

Ўтган мавсум билан солиштирганда биз янада кучлироқ бўлишимиз керак эди, бироқ биз борган сари таслим бўлиб боряпмиз. Қачонки жамоавийлик йўқолса, рақиб истаган ишни қилади. "Саутгемптон"га қарши ўйин - сўнгги мисол. Биз Англия Кубогида ёшлари билан ўйнаган "Шеффилд"га мағлуб бўлдик. Биз кучли таркиб билан ўйнадик ва Англия Кубогидан чиқиб кетдик. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Такрорлайман, биз умуман ўсмаймиз. Гап тактика ёки техника ҳақида кетмаяпти.

Биз мухлисларимиз фахрланиши учун ўйнашимиз керак. Биз катта иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ғалабалар учун кўзда олов бўлиши керак. Агарда шундай бўлганида биз Англия Кубогидан чиқиб кетмасдик. Агарда шундай бўлганида биз "Саутгемптон"ни мағлуб этардик. Агарда бу олдинроқ бўлганида ишлар бошқача кетарди.

Аммо биз бунга кўникиб улгурганмиз. Клуб, бу ерда ишлаётган ҳар бир мураббий трансферлар бўйича жавобгарликни бўйнига олиши керак. Футболчиларчи? Футболчилар? Қани улар? Менинг тажрибамга кўра улар ўсишлари, ривожланишлари керак эди. Лекин биз рақобатбардош бўлишни истамаяпмиз. Бу ҳолат бизда ёмон, ёмон, жуда ёмон даражада. Мен майдонда ўзи учун шунчаки югуриб юрган 11 футболчини кўриб турибман", - деди Конте.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика