RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Конте: "Агар 2 футболчи таянч зонасида тўпни олиб қўйиш учун курашмаса, "Челси"ни жуда ёмон мавсум кутяпти" Новости

Конте: "Агар 2 футболчи таянч зонасида тўпни олиб қўйиш учун курашмаса, "Челси"ни жуда ёмон мавсум кутяпти"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Реал"га қарши баҳс (2:3) ҳақида фикр билдирди.

"Бор-йўғи икки кун дам олиб жаҳоннинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнаш осон эмас. Жамоа чарчаганини билардим. Бундан ташқари, бугунги баҳс биз учун муҳим эди. Бу учрашувда жамоа тўп билан ва тўпсиз ҳаракат қилиши қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйди. Агар тўпсиз ўйинни йўлга қўя олмасак, биз аввалги мавсумни такрорлашимиз мумкин. Бугун ҳимояда ўзаро тушуниб ўйнаш бўлмади. Бунга эътибор қаратиш керак, чунки аввалги баҳсда бунақаси содир бўлмаган эди. Ўша пайтда тўп билан ўйинни кучайтиришимиз керак деб ўйлаган эдим. Аммо бугун тўп билан ҳаракатлар яхши бўлди, аммо у сиз жуда ёмон ўйнадик.

Доимо бир жамоа бўлиб ўйнаш керак. Тўпсиз ўйнаш жисмонан қийин, лекин биз сафни сақлаб қолиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Агар икки-уч футболчи тўпни олиб қўйишда иштирок этишни истамаса, биз омадсизликларга учраймиз.

Вазифам - жамоа қуриш. Футболчи ҳамда мураббий сифатида шуни айтишим мумкинки, агар майдонда ва унинг ташқарисида бир жамоа бўла олмасак муваффақиятга эриша олмаймиз. Буни тушуниш ва футболчиларга етказиш жуда муҳим. Бир оила бўлишимиз керак. Айнан шу нарса ўтган мавсумнинг таъсирин йўқотиши мумкин. Агар буни тушуна олмасак, мағлубиятга учрайверамиз" - дейди Конте.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика