RU

Последние новости

12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  3 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  11 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0 10:42Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди  8 10:10"Металлург" қишда трансферга қўйган футболчи Черногория клубига ўтди  2 09:44ЕЧЛ плей-офф. "Манчестер Сити" бугун "Реал"га қарши ва бошқа учрашувлар   47 09:09РПЛ қишки кубоги. ЦСКА "Краснодар"га мағлуб бўлди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди  5 08:38Расман: Пшемислав Франковски - "Галатасарой" футболчиси  3 08:05"Қизилқум" дарвозабони собиқ жамоасига қайтди  0 07:30"Бунёдкор" дарвозабони легионерга айланди  1 03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  4 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  26 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  11 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида Новости

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида

ЎФА матбуот хизмати бошлиғи, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Стерлинг билан боғлиқ муҳокамали пенальти борасида тўхталиб ўтди.

Ҳамма Раҳим Стерлинг йиқилган вазиятни муҳокама қилмоқда. Мен ҳам ўзимнинг ШАХСИЙ фикримни билдирсам. Биринчидан, Англия финалга муносиб чиқди, устунлик билан ўйнади ва кўпроқ вазият юзага келтирди, отаси каби Данияни финалга олиб чиқмоқчи бўлган Каспер Шмейхель мўжизавий қутқаришлар намойиш этиб ташлади. Лекин ғалаба бу тариқа қўлга киритилгани ана шу устунликларни йўққа чиқарди. Мен бу пенальти берилмаслиги керак эди деб ҳисоблайман. Нега? Тушунтираман. Рефери китобни четга суриб, беллашув ҳолати бўйича ишлаши мумкин эди. Ўйин даражаси, финал остонаси, катта йўл босиб ўтилди ва бундай вазиятда ҳал қилувчи пенальти қўйиш учун умуман шубҳа қолмаслиги керак. Ҳеч бўлмаса бориб мониторда кўрилиши керак. Бунинг устига ўйин охири, қўшимча таймлар, ҳамма чарчаган ва йиқилиб беришга тайёр, минимал контакт етарли. Айниқса, Стерлингдек йиқилишни ўта маҳорат билан ижро этадиганлар. Контакт бор, у минимал, уёғига Стерлинг қўшди. Пенальти 50 га 50. Бундай ўйинда, бундай вазиятда, бу вақтда, бундай ҳисобда 200 фоиз ишончли бўлсагина пенальти берилади. Шубҳалилар эса текширилади. 

Қайтараман, Англия финалга мос. Лекин Стерлинг энди юк билан яшайди ва унга бу янгилик эмас. Дания мағрур чиқиб кетди ва чемпионат безагига айланди. Буюк ёзувчи Ганс-Христиан Андерсен эртаклари орқали Данияни бутун дунёга танитганди. 1992 йилги жамоа яна бир унутилмас эртак ёзиб қолдирди. Евро-2020'даги Дания ҳам ўша классикалар қаторидан жой олади", – деб ёзади Даврон Файзиев ўз телеграм каналида.  

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика