Конференциялар лигаси саралаши. “Тобол” 3-босқич ўйинини қачон ўтказади?
30 июл 2022 09:55
Новости
Конференциялар лигаси саралаши. “Тобол” 3-босқич ўйинини қачон ўтказади?
Қозоғистоннинг “Тобол” клуби еврокубоклардаги юришини давом эттирмоқда.
Игорь Сергеев ўйнаётган жамоага Конференциялар лигаси саралашининг 3-раундида “Зриньски” (Босния ва Герцеговина) рақиблик қилади.
Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 4 августда Мостардаги ўйингоҳда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 11 август куни “Тобол”нинг уй стадионига белгиланган.
Костанийликлар ўтган мавсум шу босқичда муваффақиятсизликка учраганди. Агар жамоа “Зриньски” тўсиғидан муваффақиятли ўтса, охирги плей-офф раунди қолади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии