Конфедерациялар кубоги. Бугун биринчи финалчи маълум бўлади
28 июн 2017 08:50
Новости
Конфедерациялар кубоги. Бугун биринчи финалчи маълум бўлади
Бугун Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтади.
Қозон шаҳрида Европа чемпиони Португалия терма жамоаси Жанубий Америка чемпиони Чили терма жамоасига қарши саф тортади. Криштиану Роналду ва Алексис Санчес етакчилигидаги жамоалар ўртасидаги баҳс ғолиби мусобақанинг биринчи финалчисига айланади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.
Иккинчи ярим финал эса 29 июнь куни Германия ва Мексика ўртасида бўлиб ўтади.
ПОРТУГАЛИЯ - ЧИЛИ
28 июня. Қозон. "Қозон Арена" стадиони. 23:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам - Алиризо Фағони (Эрон).


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии