Коларов "Интер"дан кетади
05 фев 2021 13:32
Новости
Коларов "Интер"дан кетади
"Интер" раҳбарияти сербиялик ҳимоячи Александр Коларов билан хайрлашишга қарор қилди.
Томонлар мавсум якунида ҳамкорликни тўхтатишади. Миланликларни 35 ёшли футболчининг ўйин сифати қониқтирмаяпти.
Коларов "Интер"га ўтган йилнинг сентябрь ойида "Рома"дан ўтган эди. Унинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Александр жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии