RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  4 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9

Клубларимиз қайси фирмаларни танламоқда? Новости

Клубларимиз қайси фирмаларни танламоқда?

Ҳадемай олий лига баҳслари ҳам бошланади. Жамоалар янги мавсумга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда.
Айрим клублар ўткан йилги мавсумдаги хатолардан керакли хулоса чиқарган холда, уни бу йил такрорламасликка уринаётган бўлса, баъзи жамоалар янада профессионаллик сари интилмоқда.



Февраль ойига келиб элита вакиллари янги мавсум учун қайси фирма маҳсулотидан фойдаланиши деярли маълум бўлиб қолди. “Пахтакор” одатдагидек “Adidas” либосларидан фойдаланади. Билишимизча ушбу фирма билан “шерлар” фойдали келишувга эришган. “Бунёдкор” ҳам одатига кўра “Jako”да қолди. Агарда эътибор берсангиз бу йил ушбу фирма “Қалдирғочлар”га янгича дизайндаги экипировкаларни тақдим этди. Тошкентнинг яна бир клуби “Локомотив” эса жорий мавсум ҳам Испаниянинг “Joma” фирмаси маҳсулотидан фойдаланадиган бўлди. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса “Пахтакор” каби “Adidas” фирмаси билан келишувга эришган. Эътиборлиси мазкур тўрт жамоа тизимидаги барча футбол клублар, академия тарбияланувчилари ва ҳакозо... Асосий таркиб қайси фирма либосини кийса шундан фойдаланади. Бу ҳам профессионалликнинг бир намоёшидир.



Хўш, олий лиганинг қолган клублари қайси спорт фирмаси билан келишувга эришмоқда. Айтишларича ўтган йили “Joma” эпикировкаларидан фойдаланган “Машъал” бу йил “Patric” фирмаси билан ҳамкорликни йўл қўяркан. Лекин ҳозирча жамоа аъзоларига эпикировкалар тақдим этилмаган.



“Навбаҳор”да ҳам ҳудди шундай вазият бўлиши мумкин. Чунки “лочинлар” айни дамда “Macron” спорт фирмаси маҳсулотларини кўриб чиқмоқда. Дизайн бўйича “Joma”дан қолишмайдиган ушбу фирма маҳсулотидан ўтган йили биринчи лига жамоаси “Спартак” (Бухоро) фойдаланганини айтиб ўтиш лозим. Наманганликлар ҳам ҳозирча аниқ тўхтамга келиб улгурмагани учун жамоа аъзолари турлича кийиниб юрибди.



Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ” бу йил “Joma” эмас “Adidas” фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маъқул топди. Жамоа барча аъзоларига айнан ушбу “Adidas” фирмасининг эпикировларини тақдим этди.

“Нефтчи”ни “Joma” билан келишувни яна бир йилга узайтирганини кўриш мумкин. Айтиш лозимки, ушбу фирманинг Тошкентда расмий дилерлик дўкони очилганидан сўнг биринчилардан бўлиб айнан “Нефтчи” расмий шартнома имзолаган. Фарғоналиклар бу йил ҳам ушбу спорт фирманинг маҳсулотларидан фойдаланмоқда. Жамоа Туркия йиғинига жўнаб кетиш олдидан барча аъзосини “Joma” эпикировлари билан кийинтириб қўйганини кўриш мумкин. Билишимизча “Нефтчи” “Joma”нинг Тошкентдаги дилери билан истиқболли келишувга эришган. Буни чемпионат давомида кўриш мумкин.



Мочинов бошчилигидаги “Бухоро”нинг бу йилги либослари Ўзбекистон миллий терма жамоасига тақдим этилган эпикировларни эслатиб юборади. Жамоа Туркияга жўнаб кетиш олдидан барча футболчиларни бир ҳилда кийинтириб қўйгани таҳсинга лойиқ. Шунингдек ушбу жумлани Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. “Кончилар” Туркияга кетиш олдидан бир хилда кийиниб, сафарга жўнаб кетди.

Олий лига дебютантлари “Шўртан” ва “Қўқон-1912” бу йил ҳам “Joma”да қолишга қарор қилди. Ғузорликлар аллақачон мавсум бошланмай туриь футболчиларини ушбу спорт фирмасининг эпикировлари билан кийинтириб қўйганини кўриш мумкин.



Шунингдек қўқонликлар ҳам ҳал тўлиқ бўлмасда, “Joma” фирмасининг маҳсулотларини ҳарид қилган.
Бошқа қолган клублар “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Андижон”нинг ҳозирча қайси спорт фирмасининг формаларидан фойдаланиши бизга қоронғу бўлиб турибди. Балки улар бу йил ҳам “Joma” танловида қолар.
Шунингдек бу йил биринчи лига ва футзалдаги барча клублар “Joma” спорт фирмаси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олгани ҳақида маълумотлар бор.

Дарвоқе, ҳар йили клублар ўз футболчилари ва ишчи ходимларига спорт кийимларини сотиб олади. Бироқ ҳамма жамоада ҳам ўша эпикировкалар ўз эгасига етиб бормаслигини айтиш мумкин. Хусусан жамоа равнақи йўлида ишлайдиган матбуот котиблари учун юқоридаги холатлар кўп ишлатилади. Баъзида эшитиб қоламиз, бутун мавсум мобайнида жамоа ҳаётини матбуотда ёритиб борадиган матбуот котиблари номига қоғозда эпикировлар ёзилар экану лекин аслида ўша либослар раҳбарларни орқасида турган “танкаси”га совға қилинади. “Матбуотда бизни ҳимоя қилиб туринг” деб оғзини гупиртириб гапирадиган раҳбар ва мураббийлар бунақа пайтда ҳеч нимани билмаган холда тураверади. Хурматли жамоа раҳбарлари ўз матбуот котибингларга нисбатан бундай ҳуник ишларни амалга оширманг. Наҳотки бутун мавсум мобайнида 4-5та ўйинда майдонга тушиб юрадиган футболчидан уларни паст кўрсангиз!

“championat.asia” эса бу йил ҳам ўз ходимларига “Joma” либосларини тақдим этишни ўз режасига киритган.


П.С. “championat.asia” бу холатни янада ўрганади ва мавсум бошланганида қайси клубда вазият қандай эканлигини суриштиради.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика