RU

Последние новости

09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  0 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин? Новости

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин?

Суперлигада танаффус.

2-даврага тайёрланаётган жамоалар таркибни имкон қадар кучайтириш пайига тушган. Уларнинг ишини осонлаштириш учун турли сабаблар билан мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган баъзи маҳаллий футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Владимир Козак

"Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бу йилни "Турон"да бошлаши кутилган эди. Бироқ, томонлар келиша олишмади. Кейинроқ у "Қўқон-1912" машғулотларида кўриниш берса ҳам, жамоада қолмади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Самвел Бабаян собиқ шогирдини Наманганда кўришни истаяпти. Козак "Навбаҳор"нинг "Олимпик" билан ўйинини стадионда кузатди.

Виталий Денисов

Майдонда ҳар доим бор кучини сарфлаши туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланган ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги жамоаси "Балтика" бўлганди. Қайсидир клуб уни Ўзбекистонга қайтаришни уддаласа, маҳаллий мухлисларни анча хурсанд қилар эди. 

Айтиш керакки, Виталий 35 ёшни қарши олди. У фаолиятини ўз Ватанида якунлашга қарши бўлмаса керак.

Санжар Рашидов

Ўтган мавсумни Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор"да ўтказган 28 ёшли ярим ҳимоячи бу йил ҳеч қайси клубда кўриниш бергани йўқ. Рашидовларнинг ўртанчаси 2-даврада яна катта саҳнага қайтса керак. 

Жавлон Иброҳимов

Иқтидорли ярим ҳимоячининг охирги клуби "Навбаҳор" бўлган эди. Отасининг вафоти туфайли бир муддат катта футболдан четда қолган Жавлон шу кунларда фаолиятини тиклаш учун машғулотларга зўр беряпти. Кўрамиз, Иброҳимовнинг навбатдаги жамоаси қайси бўлар экан.

Акбар Исматуллаев

"Металлург"нинг сўнгги йиллардаги сардори йилнинг дастлабки қисмини уйда ўтказди. Бу жароҳат билан боғлиқ. Ёдингизда бўлса, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор" билан учрашувда сафдан чиққан эди.

Исматуллаевнинг сайтимизга маълум қилишича, дастлабки 6 ойни тузалиш ва спорт формасини тиклаш учун сарфлаган футболчи тез орада яшил майдонга қайтади.

Иван Нагаев аллақачон "Локомотив" машғулотларига қўшилган. Шунингдек, бир неча кун олдин "Янгиер"ни тарк этган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, "Легия" билан шартномасини бекор қилган Жасурбек Яхшибоев ҳам эркин агентга айланди.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика