Клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланди
05 сен 2023 17:26
Новости
Клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланди
Дастлабки босқичда "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) клублари ўзаро тўқнаш келишади.
Ушбу баҳсда ғолиб чиққан жамоа чорак финалда "Ал Аҳли" (Миср) жамоасига қарши баҳс олиб боради. Иккинчи чорак финалда "Леон" (Мексика) ва "Урава Редс" (Япония) ўзаро куч синашади.
Ҳозирча ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
Либертадорес Кубоги ғолиби – "Ал Иттиҳод"/"Окленд Сити" – "Ал Аҳли";
"Леон"/"Урава Редс" – "Манчестер Сити".
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 12-22 декабрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Реал" клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланган эди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии