RU

Последние новости

14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  0 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  27 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  9 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Санфречче Хиросима" ярим финалга чиқди Новости

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Санфречче Хиросима" ярим финалга чиқди

Япониядаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнгги ярим финалчиси номи маълум бўлди.

Биринчи босқичда "Окленд Сити"ни мағлуб этиб чорак финалга чиққан Япония чемпиони бугун Африка чемпиони "Мазембе"ни йирик ҳисобда таслим қилди. Биринчи бўлим охирида Шиотани ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Чиба ва Асанонинг зарбаларидан сўнг тўп "Мазембе" дарвозаси тўридан жой олди - 3:0.

Шундай қилиб, "Санфречче Хиросима" ярим финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Иккинчи ярим финалда Хитойнинг "Гуанчжоу эвергранд" клуби Испаниянинг "Барселона"сига қарши кураш олиб боради.

Чорак финалларда ютқазган "Америка" ва "Мазембе" клублари мусобақанинг 5-ўрини учун майдонга тушишади.

13 декабрь
"Мазембе" (Конго) – “Санфречче Хиросима" (Япония) 0:3
Ҳакамлар: Вилмар Ролдан, Александр Гузман, Кристиан Де Ла Круз (барчаси Колумбия), Алиризо Фағони (Эрон)
Голлар: Шиотани 44, Чиба 56, Асано 78.
"Мазембе" (Конго) – Гбохоуо, Кимваки, Синкала (Калаба, 63), Кулибали, Ассале, Саматта, Сингулума (Улимвенгу, 46), Траоре, Яв, Кисси Боатенг, Диарра (Болинги, 69).
“Санфречче Хиросима" (Япония) - Такуто, Чиба, Аояма, Казу, Дуглас (Минагава, 87), Хисато (Асано, 75), Микич (Мизумото, 82), Кашива, Сасаки, Чажима, Шиотани.
Огоҳлантиришлар: Кулибали 12, Синкала 13, Болинги 79 - Сасаки 80.


Мусобақа тақвими:
Ўтиш босқичи
10 декабрь 15:45
“Санфречче Хиросима" (Япония) - "Окленд Сити" (Янги Зеландия) 2:0

1/4 финал
13 декабрь 12:00
1) "Америка" (Мексика) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) 1:2

13 декабрь 15:30
2) "Мазембе" (Конго) – “Санфречче Хиросима" (Япония) 0:3

Бешинчи ўрин учун
16 декабрь 12:30
"Америка" (Мексика) - "Мазембе" (Конго)

Ярим финал
16 декабрь 15:30
“Санфречче Хиросима" (Япония) - "Ривер Плейт" (Аргентина)

17 декабрь 15:30
"Барселона" (Испания) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой)

Учинчи ўрин учун
20 декабрь 12:00
Ярим финал 1 мағлуби - Ярим финал 2 мағлуби

Финал
20 декабрь 15:30
Ярим финал 1 ғолиби - Ярим финал 2 ғолиби
 

Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика