RU

Последние новости

19:40Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин  1 19:15"Атлетико" — "Осасуна". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  2 19:10"Арсенал" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 19:05Ўзбекистон U-17 "Сурхон U-21"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 19:00"Ўзбек Лоран Блани": Франциялик шарҳловчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери ҳақида гапирди  9 18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  37 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  2 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  7 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  1 17:21"Барселона" Арауходан норози  2 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  6

Клублар ОФК лицензияси учун ҳаракатга киришди Новости

Клублар ОФК лицензияси учун ҳаракатга киришди

Мусобақаларни куз-баҳор тизимида ўтказишга ўтган ОФК лицензиялаш даврига ҳам ўзгартириш киритди.

Эндиликда қитъа футбол клублари январь ойидан бошлаб апрель ойи сўнгига қадар лицензиялаш жараёнида иштирок этади. 

Шундан келиб чиқиб, Лига Суперлига ва Про лига футбол клубларининг лицензиялаш менежерлари ҳамда бухгалтерлари иштирокида семинар ўтказди. Мазкур семинар Лиганинг Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов томонидан олиб борилди. 

Семинар давомида лицензиялаш жараёни, унга киритилган ўзгаришлар, талаблар масаласида футбол клубларига батафсил маълумот берилди. Сўнгги икки мавсумдан буён Лига лицензиялаш ҳаракатларини мониторинг қилибгина қолмай, футбол клублари билан ҳамкорликда мазкур жараёнда тенг меҳнат қиляпти. Бунинг натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ОФК лицензиясига эга чиққан 12 та футбол клуби ҳамда 2 та аёллар жамоаси мавжуд. Лиганинг навбатдаги мақсади лицензияга эга чиқаётган клублар сонини янада кўпайтиришга эришиш ҳисобланади. 

2020 йилги мавсумга келиб Лига Про лига қатнашчиларини ҳам лицензиялаш жараёнига жалб қилиш ташаббуси билан чиқди. Бунинг натижасида 2021 йилга келиб Про лиганинг 3 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритишга эришди. Шу асосда Лига 2024 йилдан бошлаб Про лигада фақатгина профессионал футбол клублари иштирокини таъминлаш режаси сари илк қадамларни ташлади. 

2023 йилга келиб илк марта Биринчи лига жамоаси ҳам лицензиялаш жараёнида иштирок этиши кўзда тутилган. Агар Биринчи лига жамоаси ОФК лицензиясини қўлга кирита олса, 2023 йилги мавсум натижасидан қатъи назар 2024 йилда Про лига қатнашчилари сафига қўшилади. 

2023 йилдан бошлаб “Андижон SGS”, “Ғиждувон”, “Дўстлик Тошкент” каби жамоалар илк марта ОФК лицензияси учун ҳаракат қилиб кўради. Шу тариқа лицензия талабгори бўлган футбол клублари сони 25 тани ташкил этиши режалаштирилган. “Юниред” ва “Арал” футбол клублари ташкил этилганига ҳали 2 йил тўлмагани муносабати билан ОФК лицензиялаш жараёнига 2024 йилдан бошлаб жалб қилинади. Шу тариқа, мазкур клублар миллий лицензиялаш талаблари асосида халқаро лицензия учун тайёрлаб борилади. Про лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Навбаҳор-фарм” эса “Навбаҳор лочинлари” қошидаги жамоа сифатида лицензиялаш жараёнида қатнашмайди. 

Маълумот учун, “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 10.5-бандига кўра ОФК лицензиясини қўлга киритган футбол клубига ЎФА томонидан профессионал футбол клуби мақоми тақдим этилади. Лига мусобақаларида иштирок этаётган қолган барча жамоа ярим профессионал футбол жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика