Клоппнинг Чемпионлар лигаси ўйинларидаги дисквалификацияси яна битта ўйинга узайтирилди
03 окт 2013 14:30
Новости
Клоппнинг Чемпионлар лигаси ўйинларидаги дисквалификацияси яна битта ўйинга узайтирилди
УЕФА қарорига асосан, “Боруссия” клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг Чемпионлар лигаси ўйинларидаги дисквалификацияси яна битта ўйинга узайтирилди.
Немис мутахассиси “Наполи”га қарши ўйинда ҳакам билан тортишгани учун майдондан четлатилган эди. Шу сабабли ўз клубининг “Марсель”га қарши ўйинини (3:0) трибунадан туриб кузатишга мажбур бўлди.
Шундай қилиб, Клопп жамоасининг 22 октябрь куни “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинини ўтказиб юборади.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии