Клопп мураббийликдаги 12-совринини қўлга киритди
31 июл 2022 10:59
Новости
Клопп мураббийликдаги 12-совринини қўлга киритди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа бошқарувидаги 7-совринига эга чиқди.
Кеча Мерсисайд клуби Англия Суперкубоги учун баҳсда "Манчестер Сити"ни ишончли ҳисобда доғда қолдирди, 3:1.
2015 йили германиялик мутахассис бошқарувни қўлига олганидан кейин жамоа 7та совринга эга чиқди: 2020 йилда АПЛ, 2019 йили ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ ҳамда 2022 йилда Англия Лига кубоги ва Англия Кубоги.
Клопп ҳисобида 12 соврин бор. Бунга қадар у Бундеслигада икки мартадан чемпионлик ва суперкубокни қўлга киритган бўлса, бир бора Германия Кубогида зафар қучган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии