Клопп: “Энди голни нишонламайман”
15 дек 2019 09:24
Новости
Клопп: “Энди голни нишонламайман”
“Ливерпуль” бош мурббийи Юрген Клопп АПЛ 17-тури доирасида “Уотфорд”га (2:0) қарши кечган беллашувда жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг иккинчи голи ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, беллашувда Салоҳ тўп киритгач, бош ҳакам видеотакрор орқали вазиятни кўриб, мисрлик ҳужумчининг голини инобатга олди.
“Қачонки икки тўп фарқи билан олдинда бораётган экансан, сен бундай ҳолатларда у қадар ташвишга тушмайсан. Тўғрисини айтганда, мен ўша вазиятда офсайд бор ёки йўқлигини кўрмай қолдим. Бундан буён жамоам гол урганда дарров нишонламайман, чунки доим гол урилганидан кейин уни ўйин қоидасини бузилмаган тарзда киритилганлигини тасдиқланишини кутиш лозим бўлаяпти”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.
Похожие новости
22:21
Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар 4
Комментарии