Клопп, Эмери, Ираола ва Мойес – АПЛда декабрнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар
05 янв 2024 00:57
Новости
Клопп, Эмери, Ираола ва Мойес – АПЛда декабрнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар
АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи соврини учун курашаётган мутахассислар номи маълум бўлди.
Рўйхатга қуйидаги мураббийлар киришди:
Унаи Эмери («Астон Вилла») – 7 ўйинда 4 ғалаба (шу жумладан, "Манчестер Сити" ва "Арсенал" устидан), 2 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар фарқи – +3
Андони Ираола («Борнмут») – 6 ўйинда 4 ғалаба (шу жумладан, "Манчестер Юнайтед" устидан 3:0 ҳисобида), 1 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар фарқи – +7.
Юрген Клопп («Ливерпуль») – 6 ўйинда 4 ғалаба ва 2 дуранг. Тўплар фарқи – +6.
Дэвид Мойес («Вест Хэм») – 6 ўйинда 4 ғалаба (шу жумладан, "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" устидан), 1 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар фарқи – +3.

Августдан октябргача АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи Анге Постекоглу ("Тоттенхэм") бўлди, ноябрда эса Эрик тен Ҳаг ("Манчестер Юнайтед") энг яхши деб топилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии