Клопп чап қанот ҳимоясида эпидемия бошланганини айтди
26 дек 2023 22:22
Новости
Клопп чап қанот ҳимоясида эпидемия бошланганини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп чап қанот ҳимоячиларининг жароҳатлангани ҳақида гапирди.
Эндрю Робертсон елкасидан олган жароҳати сабабли даволанишни давом эттираётган бўлса, Костас Цимикас "Арсенал"га қарши ўйинда жароҳат олди.
"Гомес барча ўйинларда ушбу нуқтада ўйнай оладими? Робертсоннинг қачон қайтишини билмайман, Костас эса узоқ муддатга сафдан чиқди. Нималар бўлишини билмайман, кўрамиз. Ҳали буни ўйлаб кўришга ҳам вақт бўлмади. Лекин бизга ҳозир жуда оғир.
Баъзида футболчиларда жароҳатлар бўлиб туради, бироқ синиш ёки узилиш - энг ёмон, чунки бу одамни тарк этмайди. Эндрюда бошқача жароҳат бор эди, шу сабабли унинг тикланишига кўп вақт кетмоқда.
Барчамиз бундай пайтларда омад ҳам кераклигини тушуниб турибмиз. Энди Робертсонни пахтага ўраб, кейинги ўйинга тайёрлашимиз керак бўлади", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии