Клопп: "Бу ярим финал эди, "Ливерпуль" ўз ўрнини яхшилаб олди"
20 мая 2021 08:48
Новости
Клопп: "Бу ярим финал эди, "Ливерпуль" ўз ўрнини яхшилаб олди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасида "Бёрнли" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ярим финал эди ва биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди, буни уддаладик. Биз ўз ўрнимизни яхшилаб олиб, финалга йўл олдик. Ҳали хеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Биз ажойиб ўйин кўрсатиб, ғалабага лойиқ бўлдик.
"Бёрнли"га гол учун имконият бермаслик керак, биз ўйин қийин бўлишини билгандик. Уларни 3,5 мингдан ортиқ мухлис қўллаб-қувватлади, футболда атмосфера жуда муҳим. Аммо, йигитлар ушбу муаммони ажойиб тарзда ҳал қилишди. Хеч нарса уларни ишдан чалғитгани йўқ.
Биз тезда тикланиб олишимиз лозим. Баъзи нуқталарда танловим у қадар катта эмас.
Охирги турда хеч нарса кафолатланмаган. "Кристал Пэлас" - кучли рақиб", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии