RU

Последние новости

20:38Фарзандидан 60 млн. рубль қарз бўлган ПСЖ посбони судда ютқазди, энди у топган миллионларнинг бир қисми қизининг ҳисобига ўтади  0 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  24 19:55Роналду фаолиятини қачон тугатиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 19:50Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:30"Атлетико" "Барселона" футболчисини ижарага олди  1 19:21Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 19:06Танаффусга тантана билан. "Насаф"ни ким тўхтатади?   8 18:50Ким Кардашьян "Реал" – "Вальядолид" учрашувига келди  2 18:19Расман: РПЛ клуби Алишер Одилов трансферини эълон қилди  5 17:46"Қозоғистон чемпионати легионерлар кўплиги туфайли Ўзбекистонникидан кучлироқ" — Чумак  6 17:07Ўзбек футболида тарихий воқелик!  16 16:49Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум  6 16:39Саратон билан оғриган Англия термаси собиқ устози ҳаётдан кўз юмди  3 16:13Кеча жарима майдончаси ичида Шомуродовга қарши қоида бузилганмиди? А Серия собиқ ҳаками бу ҳақда ўз фикрини билдирди  4 15:46"Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксга етказилди  3

Клопп “Бернли”нинг ўйини ҳақида гапирди Новости

Клопп “Бернли”нинг ўйини ҳақида гапирди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 2-турида “Бернли” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин рақибнинг ўйин услуби ҳақида гапира туриб, ҳакамликдан ҳам норозилигини баён этди.

“Ҳар доим беллашувга 100 фоиз тайёр бўлиш лозим ва биз бугун бунга тайёр эдик. Барнс ва Вуднинг ван Дейк ва Матип билан тўқнашувларини барча кўрди.

Ҳакамлар 100 фоиз тўғри йўналишда ҳаракатланаётганликларига амин эмасман. Улардан шундай таасурот қолаяптики, биз 10-15 йил ортга қайтгандекмиз. Бундай ҳакамлик билан кўплаб муаммолар келиб чиқиши аниқ.

Ҳужум қилаётган жамоанинг фойдасига ҳакам қарор чиқариши менга жудаям ёқади. Аммо футболчиларни ҳам ҳимоя қилиш лозим. Буни инкор этиш керак эмас. Агар сизга шу тахлит уринишлар ёқаётган бўлса, бориб кураш беллашувларини томоша қилишингиз мумкин.

Ўйинда кўплаб яхши вазиятларни яратдик, аммо гол ура олмадик. Қолганига бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қола олдик. Уч очко қўлга киритилди ва ҳеч ким жароҳат олмади”, дея сўзларини якунлади Клопп.

АПЛ 2-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Бернли” учрашувини тажрибали ҳакам Майк Дин бошқариб борди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика