Клопп “Барса” директорининг маълумотларини инкор этди
17 авг 2017 22:28
Новости
Клопп “Барса” директорининг маълумотларини инкор этди
“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп “Барселона” спорт директори Хосеп Сегуранинг сўзларини инкор этди.
“Мен тушумайман: одамлар
асоссиз гапларни гапиришади ва унга ишонишади. Мен Сегурани билмайман ва у
билан ҳеч қачон учрашмаганман. Мен оммага айтадиган ҳеч қанақа янгилик йўқ.
Коутиньони жароҳати безовта қилаяпти. Шу сабаб у машғулотларда қатнашмаяпти.
Барча жароҳат олганлар сингари у ҳам даволанишда. Унинг қачон сафга қайтишини
билмайман. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, дейди Клопп.
Илгарироқ “Барселона” спорт директори Хосеп Сегура баёнот бериб, клуб Фелипе Коутиньо ва Усмон Дембелени яқин вақт ичида ўз сафига қўшиб олиши ҳақида айтиб ўтганди.
Комментарии