RU

Последние новости

00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  7 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  25 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  30 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2

Клопп: "АПЛнинг жорий мавсуми - сўнгги йиллардаги энг қизиқарлиси" Новости

Клопп: "АПЛнинг жорий мавсуми - сўнгги йиллардаги энг қизиқарлиси"

Теги :  Юрген Клопп
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп фикрича, Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг қизиқарлиси.

"Ҳозир бизнинг натижаларни "Манчестер Сити"ники билан солиштиришдан маъно йўқ. Биз бир-биримизнинг ғалаба ёки муваффақиятсизлигимизга шундай реакция билдирамиз. Агар улар жума куни ўйнашса, биз эса якшанбада, кўпчилик бизга босим бўляпти деб ўйлайди. Бундай ҳолатда сиз "Челси", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ёки яна кимнидир назардан қочирган бўласиз.

"Манчестер Сити" билан курашимиз мавсум охиригача давом этади деб умид қиламан. Англия чемпионатининг бу мавсуми - сўнгги йиллардаги энг қизиқарлиси. Германияда ҳамма "Бавария"га эътироз билдирарди, чунки чемпион доимо октябрь ойида маълум бўлган.

Ўтган йили бир нечта жамоа ҳақиқатдан ҳам яхши натижа кўрсатди, аммо ҳеч ким "шаҳарликлар"га ета олмади, чунки ноябрь ойидаги фарқ жуда катта эди. Ҳозир бошқа жамоалар нима қилаётганига эътибор бермаяпмиз. Уларга қарши ўйнасак, шундагина бу нарсаларга қараймиз. "Ливерпуль" бор эътиборни ўзига қаратган. Бу бизни ўзимиз истаган натижага элтувчи ягона йўл" - дейди Клопп.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика