Клопп: "Аҳмоқона савол"
12 авг 2022 20:28
Новости
Клопп: "Аҳмоқона савол"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ўйини ҳақидаги саволдан хурсанд бўлмади.
"Қизиллар" устози "Кристал Пэлас"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлардан бири жамоасининг чемпионат стартини суст бошлаганига қарши қандай курашишни режалаштираётганини сўради.
"Бироз аҳмоқона савол. Бунинг йўли осон. Сусткашликка йўл қўймаслик билан!", — дея жавоб берди Клопп.
Шунингдек, немис мутахассиси мавсумдаги ўйинларнинг ҳаммаси ҳали олдинда эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" АПЛнинг 1-турида "Фулхэм" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии