RU

Последние новости

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  20 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Кларенс Зеедорф Берлусконига жавоб қайтарди Новости

Кларенс Зеедорф Берлусконига жавоб қайтарди

Афтидан “Милан”да ҳам нохуш кунлар бошланганга ўхшайди. Куни кеча клуб хўжайини Сильвио Берлускони жамоа бош мураббийи Кларенс Зеедорфни қоралаб чиқди.
Унинг айтишича, Зеедорф бундай катта клубни бошқаришга ҳали ёш экан ва фақат ёши катта одамгина “Милан” футболчиларини бошқара олар экан. Бу гапи билан Берлускони футболчилар Зеедорфга қулоқ солишмаяпти дегандек бўлди.

Ўз навбатида 38 ёшли голландиялик мураббий ҳам хўжайиннинг бу гапларини эътиборсиз қолдирмади: “Очиғи мен Берлускони нима демоқчи бўлганини тушунмадим. Мен фақат бўлажак учрашув ва жамоам ҳақида ўйлаяпман. Мен ҳар доим ҳазил қилишим мумкин, лекин керак пайтда жиддий бўла оламан. Баъзан футболчилар олдимга келиб, мен билан ишлашаётганидан хурсандликларини маълум қилишяпти, бу эса жуда муҳим”.

“Берлускони “Милан”ни ёши катта мураббий бошқара олади деяпти-ю, лекин мендан атиги бир ёшга катта Винченцо Монтеллани ўрнак қилиб кўрсатяпти. Бу эса умуман тушунарсиз ҳолат. Мен аҳмоққа ўхшаб қараб туришни хоҳламайман. Токи бош мураббий эканман, атрофимдагилар ҳурмат қилишини хоҳлайман”.

“Мураббийликни бошлаганимга энди уч ой бўлди, аммо 22 йилдан бери футболдаман ва нима қилаётганимни жуда яхши биламан. Мен ҳар доим матбуотга илиқ муносабатда бўлиб келганман, шу ўринда улар ҳам мен билан яхши алоқада бўлсин дейман. Олдимизда “Аталанта”га қарши баҳс турибди. Ҳозир бор эътиборим мана шу ўйинга қаратилган”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика