RU

Последние новости

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  5 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

"К.К 26" акциясига 3 кун қолди! 3 кундан кейин Қаршида учрашамиз! Новости

"К.К 26" акциясига 3 кун қолди! 3 кундан кейин Қаршида учрашамиз!

Яна роппа-роса уч кундан сўнг Камолиддин Кенжаевга бағишлаб ўтказилаётган хайрия акциямизнинг илк тадбири бўлиб ўтади.

Қаршидаги "Геолог" залида бўлиб ўтадиган тадбир қизиқарли ўтиши кутиляпти. Айни пайтда "Насаф" ФК билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган шоу мухлисларга ёқишига умид қиламиз.

Шу кунгача ўз хайриясини тадбирда беришни ният қилиб келган ўқувчилар, залга ўрнатиладиган махсус қутиларга ўз имкониятларидан келиб чиқиб пул ташлашлари мумкин бўлади. 

Тошкентдаги тадбир 29 ноябрь куни "Ёшлик" спорт залида ("Пахтакор" метро бекати ёнида) бўлиб ўтади. Унда Камолиддин Кенжаев дўстлари Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бахс олиб борадилар.

Шунингдек, шу куни сайтимизнинг 4 ёши муносиб нишонланади. К.Кенжаев футболкасини харид қилган сайт ўқувчиларидан ташкил топган терма жамоа Ўзбекистон футболининг юлдузларига қарши баҳс олиб бориш имкониятига эга бўладилар. 

Футболкаларни ҳарид қилишни истаган ўқувчи +99890-988-67-55 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин. Футболкалар сони чегараланган, 20та! Сотувдан тушган пулларнинг бари "К.К 26" акциясига қўшилади. Айнан футболкага эга бўлган ўқувчиларгина ўзбек футболи юлдузларига қарши баҳс олиб бориш имкониятига эга бўладилар. 

Шунингдек, "СА" томонидан турли номинациялар бўйича олий лиганинг энг яхшилари деб топилган футболчи ва мутахассислар махсус диплом билан рағбатлантирилади. 


Қарши тадбири режаси:

Хайрия тадбирининг ўтказиш санаси: 2014 йил 22 ноябрь

 15:00да – Хайрия тадбирини очилиш маросими, Қашқадарё вилоят ҳокимининг маърузаси.

 15:10да – Хонанда Алижон Исоқов бошчилигидаги санъаткорларнинг концерт дастури

 15:40да – “Насаф” футбол мактабининг 2005-2006 йилларда тўғилган тарбияланувчилари ўртасида футбол ўйини (10 дақиқадан икки бўлим, 5 дақиқалик танаффус).

 16:05да – Концерт дастурининг давоми

 16:15да – Камолиддин Кенжаев дўстлари ўртасида футбол шоу учрашуви (20 дақиқадан, икки бўлим, 10 дақиқа танаффус). Танаффус пайтида яна Алижон Исоқов концерт дастурини давом эттиради.

 17:05да – Хайрия дастурини якунлаш маросими.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика