Киммих ПСЖ шорт-листига кирди
08 июл 2024 17:08
Новости
Киммих ПСЖ шорт-листига кирди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, парижликлар 29 ёшли германияликни трансферлар рўйхатига киритган. Франция клуби "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Невешни вариантини ҳам кўриб чиқмоқда, бироқ португалияликлар футболчи учун 120 млн евро талаб қилмоқда. Шу боис Киммих трансфери ҳақиқатга яқинроқ.
Киммих ўтган мавсум 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Евро-2024да ярим ҳимоячи Германия терма жамоаси сафида 5 та ўйинда 2 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
Комментарии