RU

Последние новости

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Ким кимдан норози? "Машъал" - "Навбаҳор" 2:2 ВИДЕО Новости

Ким кимдан норози? "Машъал" - "Навбаҳор" 2:2 ВИДЕО

Кеча Муборакда Олий лиганинг 16 туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда жангавор 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.  Кескин ва муросасиз ўтган учрашувдан сўнг наманганликлар мураббийлари ҳакамларга кескин эътирозлар билдирди.  Ўйинни бошқариб борган Олимжон Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бу ўйин учун назоратчидан ижобий баҳога муносиб кўрилди.

Аслини олганда нима учун "Навбаҳор" мураббийлари бош ҳакамдан норози бўлганлигини тушиниш қийин эди.   

Биринчи вазият!

Учрашув 0:2 ҳисоби қайд этилаётган бир вақтда Зафар Тўраев тўпни ҳимоячилардан қочиб кетишга шай бўлиб турган Зоҳир Қўзибоевга етказиб берди.  Қўзибоев ҳимоячидан орқада бўлишига қарамай тезлик билан тўп узатилгандан кейин ўтиб кетишни уддалади.  Қўзибоев томонидан киритилган тўп эса кутилмаганда қанот ҳаками Набижон Рўзимов томонидан бекор қилинди.  Бу вазиятда пастда тақдим этилган видеороликда жуда ҳам тиниқ кўриб ўтасиз.  Қарангчи Қўзибоев икки метр ортда туриб қандай қилиб ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилган экан.  Биринчи гол бекор қилинди.  Қанот ҳакамининг бу қарорини бош ҳакам ҳам тасдиқлади.  Вазиятни тахлил қилгандан кўра бир марта кўрган афзал.  

Хўш ким кимдан норози?

Иккинчи вазият!

Бу жуда оддий ҳолатда бўлди.  Бурчакдан Аббос Омонов тўпни киритиб берди ва Файзиев боши билан уни дарвоза томон йўналтирди.  Тўп дарвоза чизиғини ярим метрга яқин масофада кесиб ўтди ва ҳимоячи дарвоза ичидан тўпни чиқариб юборди.  Қанот ҳаками гол бўлганини қайд этди ва майдон маркази томон ҳаракатланди.  Бош ҳакам эса вазиятни кечроқ англагани боис дарвоза ичида қайтариб юборилган тўпдан сўнг қисқа ўйин давом этди.  Қанот ҳаками эса аллақачон киритилган тўпни қайд этиб бўлган эди.  Марказ томон йўналган қанот ҳакамини Ашурматов кескин босим билан бутун жамоа қуршовга олди.  Бош ҳакам эса Ашурматовга захира ўриндиғидан чиқиб кетишни кўрсатди.  Ўйиндан сўнг қайта-қайта кўрилган тахлилга кўра киритилган гол ҳақиқий деб топилди ва шунга муносиб қанот ҳакамига юқори баҳо қўйилди.  Бу вазиятни ҳам сиз пастда берилга роликда кўришингиз мумкин.  

Хўш ким кимдан норози?

Учинчи вазият!

Иккинчи бўлимни тўла устунлик билан ўтказган "газчилар" 85 дақиқада Азиз Аҳмедовни ҳужумга ўтиш арафасида тўхтатиб қоида бузди.  Аҳмедов эса рақибга нисбатан очиқ ҳолда оёғига зарба беришга интилди.  Бу вазият учун эса иккинчи огоҳлантиришни олди.  Бош мураббий Ашурматов қизил ўйинга таъсир ўтказди деган экан унда сиз бу вазиятни ҳам кўриб чиқинг.  Аҳмедов билан бўлган вазиятни томоша қилинг ва у ҳақиқатдан ҳам бунга муносиб эдими? Буни фақат холис мухлис айта олади.

Хўш ким кимдан норози?

Тўртинчи вазият!

Жаҳонгир Жиямуродов томонидан киритилган голни видеосини сиз ҳам бир кўриб ўтинг.  90+4 дақиқада 2:2 ҳисобида турган ўйинда киритилган гол Андрей Сидиров томонидан бекор қилинди.  Бу вазиятни ўзингиз кўринг ва баҳони беринг.
 
Хўш ким кимдан норози?


Ўйиннинг видеосини томоша қилинг. ВИДЕО

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика