RU

Последние новости

23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  2 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  113 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  42 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  21 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  7 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  180 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  21 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  19 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0

Ким чемпион? "Ман Сити" ёки "Арсенал"? "Ливерпуль" тўртталикка ҳам кирмайди? Новости

Ким чемпион? "Ман Сити" ёки "Арсенал"? "Ливерпуль" тўртталикка ҳам кирмайди?

Англия Премьер лигасида аллақачон 2 та тур беллашувлари ортда қолди.

31 август куни 3-турга старт берилади.

"Sky Sports" экспертлари Жейми Каррагер ва Гари Невилл янги мавсумга ўз тахминларини билдиришди. Жейми Гвардиола жамоаси чемпион бўлишини тахмин қилган бўлса, Гари Артета жамоасига кўпроқ ишонмоқда. Экспертларнинг биринчиси МЮни, иккинчиси эса "Ливерпул"ни тўртталикка ҳам кирмайди деб ҳисоблаган. Маълумот учун, Каррагер "Ливерпуль"да, Невилл эса МЮда узоқ йиллар тўп тепган.

АПЛда ким чемпион бўлади?

Ж.Каррагер: "Манчестер Сити"

Г.Невилл: "Арсенал"

Ким 2,3 ва 4-ўрин бўлади?

Ж.Каррагер: "Арсенал", "Ливерпуль", "Тоттенхэм"

Г.Невилл: "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси"

Ким 5 ва 6-ўрин бўлади?

Ж.Каррагер: "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла"

Г.Невилл: "Ливерпуль", "Тоттенхэм"

Конференциялар лигасига даъвогар?

Ж.Каррагер: "Вест Хэм"

Г.Невилл: "Ньюкасл"

Кимлар Чемпионшипга тушиб кетади?

Ж.Каррагер: "Саутгемптон", "Лестер", "Ноттингем Форест"

Г.Невилл: "Саутгемптон", "Ипсвич Таун", "Лестер"

Ким тўпурар бўлади?

Ж.Каррагер: Эрлинг Холанд

Г.Невилл: Эрлинг Холанд

Фойдали трансфер?

Ж.Каррагер: Педро Нету ("Челси")

Г.Невилл: Доминик Соланке ("Тоттенхэм")

Мавсум давомида кузатиш керак бўлган ўйинчи?

Ж.Каррагер: Янкуба Минте ("Брайтон")

Г.Невилл: Юрриен Тимбер ("Арсенал")

Мавсум давомида кузатиш керак бўлган мураббий?

Ж.Каррагер: Арне Слот ("Ливерпуль")

Г.Невилл: Эрик тен Хаг (МЮ), Арне Слот ("Ливерпуль") ва Энцо Мареска ("Челси")


Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2 туридан кейин "Манчестер Сити", "Арсенал", "Брайтон" ва "Ливерпуль" жамоалари 6 очкодан жамғариб пешқадамлик қилишмоқда. 3-турда мухлислар инглиз футболидаги энг катта дербига гувоҳ бўлишади. "Олд Траффорд"да МЮ жамоаси "Ливерпул"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашув 1 сентябрь куни (20:00)га белгиланган.

Англия Премьер лигаси турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> АПЛ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика