RU

Последние новости

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Килиан Мбаппе ёзда клуб раҳбариятидан қўйиб юборишларини сўраганини тан олди Новости

Килиан Мбаппе ёзда клуб раҳбариятидан қўйиб юборишларини сўраганини тан олди

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган ёзда француз клубидан уни қўйиб юборишларини сўраганини тан олди.

"ПСЖдан қўйиб юборишини сўрадим, сабаби шартномани узайтиришни режалаштирмагандим ва клуб менинг ўринбосарим билан шартнома имзолаши учун пул олишини хоҳлагандим.

Бу клуб менга кўп нарса берди, тўрт йил давомида барчадан мамнун бўлдим ва ҳали ҳам шундай.

Мен буни имкон қадар эрта маълум қилдим, шунда клуб бунга муносабат билдиришга вақти бўларди. Барча мамнун қолиши учун ушбу битимдан барчанинг фойда олишини хоҳладим. Агар клуб мени қўйиб юбормаса, қолишимни айтдим.

Шахсан менга августнинг сўнггида кетаман дейишим ёқмади, сабаби мен ўз хоҳишимни июлда маълум қилгандим", - дейди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мбаппе ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клуби таклифини қабул қилишмади.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика