Кейсуке Хонда клубини ўзгартирди
14 июл 2017 16:46
Новости
Кейсуке Хонда клубини ўзгартирди
"Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда Мексиканинг "Пачука" клубига ўтди.
31 ёшли япониялик сўнгги мавсум якунланганидан сўнг эркин агентга айланди.
Италия клуби "Милан"да ўтказган вақти ичида 92 та учрашувда майдонга тушди ва 11 та гол уриб, 14 та голли пас берди. "Пачука" айни дамда Мексика чемпионатида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии