Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди
30 ноя 2022 19:47
Новости
Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди
Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.
“Йигитлар ва азиз дўстлар! Футболда руҳий ғалаба деган тушунча йўқ, лекин ўз хоҳиш-истакларингиз ва руҳиятингизни намоён этиш учун бор кучингизни сарфлаганингиздек, орзуларингизга эриша олмаганингиз уятли эмас.
Мен сизлар билан фахрланаман, сиз майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам қойилмақом инсонсизлар.
Ушбу оиланинг бир бўлаги бўлиш мен учун шараф. Сизлар ҳурматга лойиқсизлар. Барчангизга бахт, тинчлик, муваффақият ва соғлиқ тилайман. Раҳмат”, - деб ёзади Кейруш.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бошчилигида Эрон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида Англия, АҚШ ва Уэльс иштирокида гуруҳ босқичида 3 очко билан 3-ўринни эгаллади.
Похожие новости
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии