Кейн “Тоттенхэм” тўпурарлари рўйхатига 4-ўринга кўтарилиб олди
09 янв 2019 08:33
Новости
Кейн “Тоттенхэм” тўпурарлари рўйхатига 4-ўринга кўтарилиб олди
“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия лига кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
25 ёшли ҳужумчиси ўзининг шахсий рекордини ҳам такрорлади. У сўнгги 6 та ўйинда 7 та гол киритишга эришди.
Кейн 2015 йил октябрь-ноябрь ойларида ҳам кетма-кет 6 та ўйинда гол киритганди.
Шунингдек, Кейннинг “Тоттенхэм” сафидаги голлари сони 160 тага етди. Ва у клуб тарихидаги энг яхши 4-рақамли тўпурарга айланди. Ундан олдинда Мартин Чиверс (174 гол), Бобби Смит (208) ва Жимми Гривз (266) бор.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии